Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашига Ўзбекистондан кимлар киргани маълум бўлди
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
4573Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг Ўзбекистондан танланган вакиллари маълум бўлди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, Хорижий инвесторлар кенгашига Ўзбекистондан қуйидагилар киритилди:
Ғуломов Р.А. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
Мавлонов Б.М. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари;
Ғаниев Э.М. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
Қўчқоров Д.А. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири;
Қосимов Д.С. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;
Нурмуратов М.Б. - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси;
Умурзоқов С.У. - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири;
Хўжаев Б.А. - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири;
Комилов А.Х. - Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
Давлетов Р.К. - Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
Абдураҳмонов И.Ю. - Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири;
Қудратов Л.Ш. - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари;
Икромов А.И. - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси;
Камолов К.Ю. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори.
Қайд этилишича, кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь