Президент Ҳукуматга 3 ойда иккита қонун ишлаб чиқиш вазифасини топширди
Жамият
−
22 Октябрь 2019
4403Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда иккита қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Булар:
“Ўзбек тили байрами куни”ни белгилаш бўйича қонун лойиҳаси;
“Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштирган ҳолда унинг янги таҳрирдаги лойиҳаси.
Вазирлар Маҳкамаси мазкур қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритади.