ЖЧ-2021. Аёллар ўртасида энг енгил вазн ғолиблари аниқланди (фото)
Спорт
−
08 Декабрь 2021
2828Бугун, 8 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 2-кунида аёллар ўртасида 45 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда таиландлик Тханятон Сукчарёнга тенг келадиган рақиб топилмади.
Ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этмади. Ғолиблик учун кураш эса туркиялик Шазие Эрдоған, колумбиялик Беррио Мануэла Зулуага ва таиландлик Тханятон Сукчарён ўртасида кечди.
Даст кўтариш машқида Таиланд вакиласи биринчи ўринни эгаллади, иккинчи поғонани туркиялик Эрдоған эгаллаган бўлса, кучли учликка Колумбия терма жамоаси аъзоси Мануэла якун ясади.
Россиялик Регина Шайдуллинанинг ушбу машқдаги ҳес бир уриниши омадли чиқмади.
Силтаб кўтариш машқида ҳам вазият кескин ўзгаргани йўқ. Медаллар учун курашда яна ўша спортчилар фаол бўлди.
Муросасиз кечган курашда Шазие Эрдоған икки бор 95 кг тошни бўйсундира олмай, омадсизликка учраган бўлса, колумбиялик атлет 95 кг оғирлик ўзига бўйсундириб, кичик олтин медалга эга чиқди. Бироқ умумий натижага кўра Тханятон Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Аёллар. 45 кг:
Сукчарён Тханятон (Таиланд) – 172 (77+95) кг;
Беррио Мануэла Зулуага (Колумбия) – 170 (75+95) кг;
Шазие Эрдоған (Туркия) – 169 (76+93) кг.
Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасида 55 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Арли Чонтей 260 кг натижа билан олтин медалга эга чиқди.
LiveБарчаси
29 Октябрь