“Права”ни тиклаб бериш учун 3 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

3-саҳифа

−

image

Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини 3 минг АҚШ доллари эвазига тиклаб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро суд қарори билан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсга юқори лавозимда ишлайдиган танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг