Прагада учта ҳайвонда коронавирус аниқланди
Олам
−
26 Февраль 2021
3546Прагадаги ҳайвонот боғида икки ҳинд шери ва 30 ёшли эркак горилла коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда боғ директори Мирослав Бобек маълум қилган.
"Текширувларимиз натижаси шуни кўрсатдики, ҳинд шерлари Жамван ва Сухи ҳамда эркак горилла Ричард коронавирусга чалинган", деган Бобек.
Унинг сўзларига кўра, шерлар бироз шамоллаган ва йўталмоқда, гориллада эса овқат емаслик ва чарчоқ кузатилмоқда.
Коронавирус ҳайвонларга ҳайвонот боғи ходимларидан юққан бўлиши мумкин.
Ҳайвонот боғи директори бошқа ҳайвонлар ҳам синовдан ўтказилишини таъкидлаган.
LiveБарчаси