Прага Украинага қўлидан келган барча ёрдамни бериб бўлди – Чехия Президенти
Олам
−
23 Март 2023
8169Чехия Президенти Пётр Павел Прага Украинага максимал даражада ёрдам бергани ва бу борада ўз имкониятлари чегарасига етганини айтди. Унинг таъкидлашича, республикада снаряд ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд, аммо ишчи кучи етарли эмас. Бу ҳақда у “Suddeutsche Zeitung” газетасига берган интервьюсида маълум қилган.
“Чехия Украинага қурол-яроғ етказиб беришда қўлидан келганича ёрдам берди, аммо энди бунинг имкони йўқ”, дейди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, Чехия ҳаво мудофааси (ҳаво ҳужумидан мудофаа) ва ўқ-дорилар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятига эга, бироқ асосий муаммо мамлакатдаги ишсизлик даражасининг юқорилигидир. Унинг таъкидлашича, назарий жиҳатдан бу муаммони украиналик ишчиларни таклиф қилиш орқали ҳал қилиш мумкин.
Павел Германиянинг Leopard 2 танкларини Киевга топшириш қарорини, шунингдек, Польша ва Словакиянинг Украинага МиГ-29 қирувчиларини юбориш ниятини олқишлади. Унинг фикрича, 2023 йил Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар ривожланиши нуқтаи назаридан ҳал қилувчи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий жорий йилнинг 14 март куни мамлакат яқин 4-6 ҳафта ичида ўзининг МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топширмоқчилигини маълум қилган эди. Кейинроқ, 17 март куни Словакия ҳукумати 13 та МиГ-29 қирувчисини Украинага топширишни маъқуллади.
Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинада снарядларнинг кунлик истеъмолини ҳисоблаб чиққан ва бу Ғарб мамлакатларидаги уларни ишлаб чиқариш даражасидан ошиб кетишини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь