ППХ ходимларига фуқаролар билан хушмуомала бўлиш кераклиги айтилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати бригадасининг шахсий таркиби билан Кадрлар бошқармаси, ИИВ Тошкент шаҳри бўйича Ўз хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан йиғилиш ўтказилди. Унда қонунчилик ва хизмат интизоми бузилишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, йиғилиш давомида хизмат интизоми бузилиши сабаблари муҳокама қилинди. Савол-жавоб тариқасида шахсий таркибнинг республика ва пойтахтда ҳодисалар ҳақида маълумот текширилди. Шахсий таркиб билан ходимларнинг хизмат вазифасига масъулиятсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари муҳокама қилинди.

“Шунингдек, тадбир давомида ходимларга хизмат вазифасини олиб бориш давомида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, ибрат бўлиш кераклиги эслатилди”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ППХ

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг