Пойтахтнинг айрим туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча узилади
Жамият
−
21 январ 2020 9893 1 дақиқа
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Заргарлик кўчаси ва Олмазор тумани “Жомий” майдонидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурларида носозлик юзага келган. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, айни вақтда мазкур муаммоларни бартараф этиш ишлари бошланган.
Шу муносабат билан 21 январь куни соат 18:00га қадар Чилонзор туман “Гулистон”, “Алгоритм”, Олмазор ва Шайхонтоҳур тумани “Себзор”, “Шимолий Олмазор”, “Тахтапул”, Марказ-12, 15, 17 ва 18 мавзеларида вақтинча иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилиши айтилмоқда.
Сарвар Анвар ўғли
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр