Пойтахтнинг 4 туманида электр энергияси ўчирилади
Жамият
−
14 Июнь 2023
6559Тошкент шаҳрининг 4 тумани аҳолиси электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, бугун, 14 июнь куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
• Яшнобод туманининг: “Шоҳсанам”, “Катта Янгиобод”, “Авиасозлар”, “Наврўзобод”, “Парвоз” ҳамда “Дилбоғ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
• Учтепа туманининг: “Боғистон” МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар-жой биносида соат 17:00 гача;
• Яккасарой туманининг: “Муқимий” МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;
• Чилонзор туманининг: “Дўмбиробод” ҳамда “1-Чарх Камолон” МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача;
Шунингдек, хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.