Пойтахтда ногирон аёл икки ҳамкасби томонидан калтакланди

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентда туғма ногирон сотувчи икки аёл ҳамкасби томонидан калтакланди. Бу ҳақда “Мillar” дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида метро ёнида савдо қиладиган туғма соқов бўлган сотувчи аёл бошқа икки сотувчи томонидан ҳақоратланиб, калтакланган. Жанжал савдо қилиш учун ажратилган ер сабабли юзага келган. Шундан сўнг тез ёрдам машинаси орқали жабрланувчи шифохонага олиб келинган.

“Онамни ураётганида уларни ажратишга кучим етмади. Шундан кейин тез ёрдамга қўнғироқ қилдим”, дейди аёлнинг фарзанди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, жабрланувчи бош айланиши ҳамда кўнгил айниши, бошда кучли оғриқ, қон босимининг кўтарилиши каби аломатлар билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Шунингдек, бемор айни дамда ҳаракатлана олмаётгани айтилган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг