Пойтахтда контрафакт дисклар савдосининг олди олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 165-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

Ваҳшийлик, шафқатсизлик, куч ишлатиш ёки қийноқлар, беҳаёлик акс этган саҳналарга асосланган аудиовизуал маҳсулотларни савдога чиқариш қонунчилик талабларига мутлақо зиддир.

Шунга қарамай айрим фуқаролар ўз манфатларини устун қуйган ҳолда, ноқонуний равишда ва белгиланган тартибда лицензия олмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 354-сонли қарорида ушбу фаолият билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қатъий риоя этилиши юзасидан мунтазам назоратни амалга ошириш ҳамда айбдор шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.

Хусусан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган навбатдаги профилактик тадбирлар давомида Бектемир тумани "Қўйлиқ деҳқон бозори" ҳудудида фуқаро Эшонқул Дилмуродов (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан савдо фаолиятини амалга ошираётгани аниқланди. Натижада 287 дона умумий қиймати 1 миллион  435 минг сўмлик сифатсиз, лицензияланмаган, контрафакт DVD ва СD дисклар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Яна бир фуқаро Боймурат Эшматовнинг ҳам ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Ҳеч қандай ҳужжатсиз диск маҳсулотлари билан савдо қилаётган сохта тадбиркордан 263 дона, умумий қиймати 1 миллион 315 минг сўмлик маҳсулотлар далилий ашё сифатида олинди.

Яшнобод туманида ўтказилган профилактик тадбирларда фуқаро Неъматулла Болтаев томонидан "Авиасозлар деҳқон бозори" ёнида жами 350 дона умумий баҳоси 1 миллион 750 минг сўмлик контрафакт дисклар ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётган яна бир фуқаро Салоҳиддин Розиқовдан умумий баҳоси 3 миллион 280 минг сўмлик 656 дона контрафакт диск маҳсулотлари вақтинча олиб қўйилди. Ушбу фуқаро ҳам ўз моддий манфаатини устун қўйиб, ноқонуний савдо фаолиятига вояга етмаган ёшларни жалб қилган. Яъни, эндигина 14 ёшга тўлган жиянининг қўлига китоб бериб, жамият ҳаётида илм олишдек муҳим вазифани бажаришга кўмаклашиш ўрнига контрафакт дисклар савдоси билан банд қилиб, чўнтакни тўлдириш билан овора бўлаётгани ачинарли ҳол, албатта.

Жорий йилнинг ўтган даврида давлат солиқ хизмати органлари томонидан республикамиз бўйлаб ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 260 ҳолатда 94 минг дона умумий қиймати 376 миллион сўмлик лицензияланмаган, контрафакт тарзда кўпайтирилган DVD ва СD дисклар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қалбаки ва контрафакт маҳсулотлари савдосининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар Шайхонтоҳур туманида ҳам ўтказилди.

«Эски жува деҳқон бозори» ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида 8 нафар фуқаро тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, улардан жами 1 минг 824 дона умумий қиймати 7 миллион 365 минг сўмлик DVD дисклар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди. Бу ҳам етмаганидай, ушбу дисклар орқали тарқатилаётган видео ва аудио маҳсулотлар харидорга сотишдан аввал яна бир бор кўздан кечириб олиш учун сотувчида қурилмалар мавжуд эмаслиги ва бу эса улар сотаётган маҳсулотни фақат суратига қараб, ишончсиз маҳсулотларнинг харид қилинишига сабаб бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

диск ноқонуний

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг