Пойтахт ва Тошкент вилояти ўртасида метро линияси қурилади
Жамият
−
21 Февраль 2020
6721Жорий йилнинг 19 февраль куни Нурафшонда Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Бош вазир ўринбосари ва молия вазири Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган учрашувда Очилбой Раматов Тошкент ва Нурафшонни боғлайдиган метро линиясини қуришни режалаштираётганини маълум қилди.
“Яқин келажакда Нурафшонгача метро ишга туширилади. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимлиги билан яқиндан ишлаймиз”, дейди Очилбой Раматов.
Таъкидланишича, ичимлик суви тармоқлари, йўл қурилиши, коммуникация ва канализация тармоқларида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Нурафшон (собиқ Тўйтепа) – Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь