Пойтахт ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
20 Сентябрь 2020
19812Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Унга кўра, жорий йилнинг февраль ойидан буён Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Полковник Муҳиддин Жўраев 1979 йил 22 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаганди.
Маълумот ушбу лавозим бир неча ойдан бери бўш қолаётганди. Унгача мазкур ўринда Улуғбек Ботирович Турсунов фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳам янги тайинловлар амалга оширилган эди.
LiveБарчаси