МФРБ бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар ЙҲХБга ўтказилди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020 10394 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида янги тайинловлар юз берди.
Унга кўра, полковник Улуғбек Абдумуродович Мирзақамбаров Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу кунгача Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Қудрат Абдувахатович Йўлдошев эса Тошкент шахар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-Йўл патруль хизмати бригадаси командири лавозимига тайинланди.
Live
Барчаси