Пойтахт ҳокимлигининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлимига янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Саидазимхон Бўриевич Тўлаганов Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Саидазимхон Тўлаганов 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2023 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Шунингдек, у Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси ҳисобланади.

Тулаганов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги Ўзбекистон кўчаси” ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекциясининг маънавий-маърифий ва ташкилий масалалар бўйича директор ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳокимликларида турли масъул лавозимларда, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими аппарати раҳбари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Мирзо Улуғбек тумани бўлими бошлиғи, шунингдек, қурилиш ва инфратузилма соҳасидаги ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фатҳулла Убайдуллаевич Ниғмонов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари – пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг янги маслаҳатчиси этиб тайинлан эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг