Пойтахт ҳокимлиги об-ҳаво бўйича аҳолини огоҳлантирди

Жамият

image

Синоптиклар бугун, 18 май куни Тошкент шаҳрида кучли шамол эсишини башорат қилган. Шу сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди.

“18 май куни пойтахтимизда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синиши, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.

Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни, кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслигингизни, уйда қолишингизни  сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Маълумот учун, бугун Тошкентда ҳаво ҳарорати +22…+24 даража бўлади. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши ҳам кутиляпти. Шамол тезлиги 5-10 м/с текзлидкан, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент об-ҳаво

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг