Пойтахт ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат йўллади
Жамият
−
27 Февраль 2019
82332019 йилнинг 26 февраль кунига қадар Тошкент шаҳри ҳудудида ҳайдовчиларнинг айнан орқага ҳаракатланишлари вақтида 9 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган ва уларда 9 нафар фуқаро тан-жарохатлари олган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча турдаги автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳамда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига мурожаат йўллади.
“Ҳурматли ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланиш вақтида доимо ҳушёр бўлинг! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланинг. Ҳайдовчилар, транспорт воситасини бошқариш жараёнида, айниқса орқага ҳаракатланишда ён ойналардан самарали фойдаланинг, лозим бўлса орқа ойнадан кўриниш етарли бўлмаса, эринманг, автомашинадан тушиб, бир карра орқа томонни кўздан кечиринг. Бу хавфсизликни таъминлаш, инсонлар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳим омил эканлигини унутманг!”, дейилади мурожаатда.