Пойтахт ҳокимлиги: “Полкушка” бузилмайди!
Жамият
−
13 феврал 2019 8581 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкент шаҳрининг Миробод тумани “Лолазор” маҳалласида жойлашган 3 қаватли уйнинг бузилиши юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.
Аввалроқ тарқатилган хабарларга кўра, халқ ўртасида “Полкушка” номи билан машҳур бўлган уйнинг ўрнига замонавий кўп қаватли турар-жойлар қурилиши бошлангани айтилган эди.
Пойтахт ҳокимлигининг аниқлик киритишича, “Лолазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган 3 қаватли турар-жойларни бузиш ва ўрнига кўп қаватли турар-жойларни қуриш учун Тошкент шаҳри ҳамда Миробод тумани ҳокимлиги томонидан тадбиркорларга бериш тўғрисида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Ҳокимлиги ҳузурида ўтказилаётган “Инвестор куни” тадбири доирасида тадбиркорлар томонидан мазкур ҳудуднинг ички қисмида жойлашган 2 қаватли, тарихий аҳамиятга эга бўлмаган 27/3, 27/3а, 27/3б, 27/3в, 27/4-сонли уйларни бузиш ва ўрнига янги турар-жой комплекси қуриш таклифи билдирилган.
“Кўп қаватли турар-жойларни бузиш бўйича қарор қилиш ушбу уйларда яшовчи аҳолининг тўлиқ розилиги олинганидан сўнггина амалга оширилади ва ушбу масалада фуқароларимиз қонуний ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланади” дейилади ҳокимлик тарқатган хабарда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август