Постсовет ҳудудидан Ўзбекистон ва Қирғизистонда Россия тарафдорлари кўплиги айтилди 

Олам

image

Украинага қуролли бостириб кириш барча постсовет мамлакатларида Россиянинг позицияси ва унга муносабатини кескин ёмонлаштирди. Бу ҳақда Re:Russia эксперт гуруҳи Gallup социология институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига асосланиб хабар берди.

Келтирилишича, Кремль ўз манфаатлари ва алоҳида таъсири зонаси деб ҳисоблайдиган кўплаб собиқ иттифоқ республикаларида Россия раҳбариятининг ҳаракатларини маъқуллаш ўн фоиздан кўпроққа камайган.

Сўров натижаларига кўра, Россиянинг Озарбайжондаги рейтинги 2,6 баробарга пасайган. Москванинг Украинадаги ҳаракатларини респондентларнинг атиги 23 фоизи маъқуллаган.

Арманистон, Қозоғистон, Молдова каби тарихан Кремлга хайрихоҳ бўлган бошқа мамлакатларда биринчи марта Россиянинг ҳаракатларини маъқулламаганлар нисбати маъқуллаганлардан ошган.

Қайд этилишича, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳамон Россияга хайрихоҳлар кўпроқ, лекин у ерда ҳам Россия расмийларининг розилиги сезиларли даражада камайган.

Шунингдек, Украинага қарши уруш туфайли Россия ҳукумати қўшни давлатлардаги рус диаспорасига ҳам хайрихоҳликни йўқотмоқда.

Gallup сўровларида илк бор 15 йил давомида этник русларнинг аксарияти Россиянинг Эстония ва Латвиядаги хатти-ҳаракатларини маъқулламаганликларини билдирган, Қозоғистонда эса Россия Федерациясига нисбатан салбий муносабат кескин кучайган.

Шу билан бирга, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларида АҚШ раҳбариятининг обрўси ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон постсовет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг