Португалия ва Нидерландия мухлислари Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирмоқда
Спорт
−
16 Декабрь 5798 1 дақиқа
FIFA томонидан Жаҳон чемпионатига белгиланган чипталар нархларининг оширилиши сабаб Португалия ва Нидерландия мухлислар уюшмалари 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирмоқда. Бу ҳақда “Telecomasia” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, финал чипталари 2022 йилги Қатардаги Жаҳон чемпионати финали билан солиштирганда 6-7 баравар қиммат. Баъзи мухлислар йиллар давомида чипталар учун маблағ тўплаган бўлсалар-да, ҳозир улар мусобақага боришни хоҳлашларига шубҳа қилмоқда. Шу сабабдан Португалия ва Нидерландия мухлислар уюшмалари 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирмоқда.
Шунингдек, Франциянинг бир қатор мухлислар ассоциациялари ҳам бойкот қилишни кўриб чиқмоқда. Ҳозирда улар бу масала бўйича ёрдам сўраб Франция футбол федерациясига мурожаат қилган. “Les Baroudeurs” мухлислари ассоциацияси вице-президенти Меҳди Салем вазиятни 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати билан таққослади. Унинг сўзларига кўра, ўша турнирда финал ўйини чипталари тахминан 500 евро, 2022 йилда Қатарда эса 600 евро атрофида бўлган. Эндиликда эса ушбу нархнинг 3600 еврога чиқиши мутлақо асоссиз, дея баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа футбол мухлислари ассоциацияси (EFSA) FIFA томонидан 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун белгиланган юқори чипта нархларидан норозилик билдирган эди.
Live
Барчаси