Порнографик маҳсулотлар тайёрлаган ва тарқатганлар 7 йилгача қамалиши мумкин
Жамият
−
06 Апрель 2023
11496Эндиликда Ўзбекистонда порнографик маҳсулотларни тайёрлаган, олиб кирган, тарқатган, реклама қилган ёки намойиш этганларга нисбатан белгиланган жазо оғирлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз борган.
Маълум қилинишича, эндиликда юқоридаги жиноятларни содир этганлар 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Амалдаги Жиноят кодексининг 130-моддаси бўйича эса порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилганда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазолар оғирлашаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, коррупция учун 20 йилгача қамоқ белгиланаётгани маълум қилинган.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь