Порье “нигоҳлар жанги”да Махачев билан жанжаллашди (видео)
Спорт
−
31 Май
74822 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган UFC 302 турнирининг асосий кардида жанг қиладиган россиялик енгил вазн чемпиони Ислом Махачев ва америкалик Дастин Порье биринчи “нигоҳлар жанги” пайтида ўзаро жанжаллашиб кетди.
Бунга Порьенинг доғистонлик жангчини онасидан ҳақорат қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
“Ҳеч кимни онасидан сўкиш керак эмас. Мен сени ҳурмат қиламан”, деган Махачев.
Қайд этиш жоиз, Ислом Махачев учун бу учинчи марта камар ҳимояси ҳисобланади. Бундан олдин у икки марта енгил вазн чемпионлик камарини австралиялик Александр Волкановскидан ҳимоя қилган эди. UFC 302’даги Порье билан жанг эса Махачевнинг карьерасидаги муҳим жанг бўлгани учун собиқ чемпион Ҳабиб Нурмуҳаммедов унга бу жангда секундантлик қилади.
Дастин “The Diamondʼʼ Порье бу жанги билан умумий ҳисобда учинчи бор чемпионлик камари учун жанг қилади. Бундан олдин у Ҳабиб Нурмуҳаммедов ва Чарльз Оливейра билан енгил вазнда чемпионлик камари учун жанг қилган ва имкониятни бой берган.
Хабибуллоҳ Райимов