Помпео Сурияда турк ҳарбийларининг ўлимида Россияни айблади

Олам

image
Идлибда сулҳ кучга кирди. Путин ва Эрдўған нимага келишиб олди? north_east

Идлибда сулҳ кучга кирди. Путин ва Эрдўған нимага келишиб олди?

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ибдибда террорчиларга қарши ҳаракатларни олиб бораётган турк ҳарбийларига Сурия Ҳукумати армияси томонидан ҳаво ҳужуми уюштирилди. Оқибатда 34 турк ҳарбийси қурбон бўлди. Мазкур масалада Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майк Помпео АҚШ Давлат департаментидаги матбуот анжуманида шундай деди: 

“Вашингтон Россия Суриядаги ҳарбий операция давомида ўнлаб турк ҳарбий хизматчиларини йўқ қилган, дея ҳисоблайди”. “Middle East Monitor” нашрига кўра, Помпео AҚШ НAТО иттифоқчиси сифатида Туркияни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаган.

Помпео турк ҳарбийлари айнан қайси воқеа пайтида йўқ қилингани ҳақида аниқ далил келтирмаган. Давлат котибининг баёноти Москвани ушбу воқеага алоқадор, дея айтган илк тўғридан-тўғри айблови бўлди, деб ёзади мақола муаллифи.

“Ўтган ой Суриянинг Идлиб провинциясида камида 34 нафар турк аскари амалга оширилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Сурия ҳукумат қўшинларининг Москва билан ҳамкорликда амалга оширган ушбу зарбаси сўнгги 30 йил ичидаги энг даҳшатлиси эди. Шундан сўнг, Туркия қарши ҳужум берди”, деб ёзади мақола муаллифи.

“Идлибдаги вазиятнинг кескинлашиши нафақат минтақадан бир миллионга яқин қочқиннинг чиқиб кетишига, балки Сурия можаросида урушаётган томонларни қўллаб-қувватлаётган Туркия ва Россиянинг тўғридан-тўғри тўқнашуви эҳтимолига ҳам олиб келди”, дейилади мақолада. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида Москвада учрашув бўлиб ўтди. 6 соатга яқин давом этган учрашувда Путин Сурия томонидан берилган ҳаво зарбаси янглиш бўлгани, Ҳукумат ҳарбийлари ҳудудда турк аскарлари бўлганини билмаганини айтди. Шу куни Анқара ва Москва Сурияда ўт очишни 6 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатишга келишиб олди. Ҳозирча ушбу келишувга тўла амал қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Сурия Туркия Идлиб

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг