Помпео ҳам коронавирус Ухань лабораториясидан чиққанини маълум қилди
Олам
−
05 Май 2020
11839Расмий Вашингтонда COVID-19 коронавируси Хитойнинг Ухань лабораториядан келиб чиққани ҳақида далиллар етарли. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди
“Биз бошиданоқ коронавирус Уханда пайдо бўлган деб айтдик. Ушбу вирус Ухандаги ўша лабораториядан чиққанлиги ҳақида бизда ишончли далиллар мавжуд. Энди уни бутун дунё кўриши мумкин“, дейди Бош котиб.
Унинг таъкидлашича, кўпгина мутахассислар вирус сунъий равишда келиб чиққан деб ҳисоблашади. Шу билан бирга у ДНК таҳлили асосида COVID-19 нинг табиий келиб чиқиши ҳақида гапирадиган олимларнинг ҳисоботларидан ҳам хабардор эканлигини қўшимча қилди.
Помпео вирус тарқалиши қасддан бўлганми ёки лабораториядаги воқеа натижасида рўй берганми деган саволга жавоб беришдан бош тортди.
“Биз ушбу саволларнинг барчасига жавоб олиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз мутахассисларни у ерга юборишга ҳаракат қилмоқдамиз. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлар гуруҳни у ерга ва бошқа лабораторияларга юборишга ҳаракат қилмоқда. Аммо Хитой Коммунистик партияси уларга лабораторияларга киришни тақиқлашда давом этмоқда“ дея қўшимча қилди Помпео.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам ушбу вирус лабораториядан тарқалгани ҳақида далиллар борлигини иддао қилганди. Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган версияга кўра, вирус Ухань шаҳридаги тадқиқот лабораториясидан келиб чиқишини истисно қилинмайди. Шу билан бирга, АҚШ разведка ҳамжамияти COVID-19 сунъий равишда синтез қилинмаган деб тахмин қилишди.
LiveБарчаси