Поликлиникаларда 12 минг шифокор етишмаяпти – ССВ (видео)
Жамият
−
23 Декабрь 1892 1 дақиқа
Ўзбекистондаги поликлиникаларда 12 мингдан ортиқ шифокор етишмаяпти. Бу ҳақда бугун, 23 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилди.
“Кадрлар бўйича афсус билан айтаман, шунча олий таълим муассасаси фаолият кўрсатишига қарамасдан, ҳалигача бизда эҳтиёж мавжуд”, дейди вазир.
Унинг маълум қилишича, ҳозирги кунда поликлиникалардаги 112 минг шифокорлик штатларидан 12 мингдан ортиғи вакант ҳисобланади. Шунингдек, етарлича шифокор бўлмагани учун 19 мингта штатда шифокорлар юклама билан бир ставкадан кўп ишлайди.

Вилоятлар кесимида оладиган бўлсак, ҳозирда Қашқадарёда 1216 та, Сурхондарёда 1256 та, Тошкент вилоятида 1436 та шифокор штатлари вакант. Бирламчи бўғинда эса 3 мингта оилавий шифокор етишмайди.
“Асосан бизда муаммолар тўрт соҳа мутахассисларидан – реаниматологлар, педиатрийлар, гинекологлар ва ренгинологлар бўлиб турибди. Бунинг учун энди мақсадли клиник ординатура ва мақсадли квотани белгилаш тизимига ўтилгани натижасида мажбурият тарзида уч томонлама шартнома билан жойларда буларни тўлдирамиз”, деди Асилбек Худоёров.
Live
Барчаси