Эртага Истанбулдан бемор фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинади
Жамият
−
06 Июль 2020
13242Эртага, 7 июль куни Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида чартер рейс амалга оширилади.
Маълумотларга кўра, парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади. Ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, рўйхатга, биринчи навбатда, бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
“Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Ўзбекистонда бепул таъминланадиган карантин марказлари ва карантин ўтказиш мумкин бўлган пуллик меҳмонхоналар бўлиб, мамлакатга кириб келаётганлар ўз хоҳишига кўра, 14 кунни улардан бирида ўтказиши мумкин.