Польшадаги футбол учрашуви фожиали якунланди

Спорт

image

Польшадаги футбол учрашувида юз берган жанжалда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши оёғидан айрилди. Бу ҳақда “Sport.pl” хабар берди. 

Қайд этилишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 5 август куни “Тарновия Тарнув” ва “Уния Тарнув” жамоаларининг мухлислари ўртасида содир бўлган. “Радлува” стадионида юзага келган тартибсизликда 100 га яқин ашаддий мухлислар иштирок этган бўлиб, улар бейсбол таёқлари ва ўткир тиғли жисмлардан фойдаланган. 

Оқибатда 40 ёшли эркак пичоқ деб тахмин қилинаётган ўткир тиғли буюмдан орттирилган жароҳати туфайли вафот этган. Яна бир киши эса оёғидан жиддий жароҳат олган, шифокорлар унинг оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлган. 

“Ҳозирда полиция тергов ўтказмоқда, прокуратура бу ишни ўз назорати остига олган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентинанинг Ла-Плата шаҳрида футбол бўйича мамлакат чемпионати доирасидаги “Химнациа ва Эсгрима” ва “Бока Хуниорс” жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида тартибсизлик юзага келгани ҳақида хабар берилган эди. Оқибатда 57 ёшли собиқ футболчи Сезар Регейронинг юраги тўполон вақтида хуруж қилиб қолган ва у шифохонага олиб кетилаётганида, йўлда вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Польша фожиа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг