Польша ўз армиясини икки бараварга оширяпти 

Олам

image

Польша "Вагнер" ёлланма жангчилари ва Беларусдаги Россия аскарларининг фаоллиги фонида яқин келажакда мунтазам армиясини деярли икки баравар ошириш ниятида. Бу ҳақда Польша Бош вазири ўринбосари Ярослав Качиньский маълум қилди.

Качиньскийнинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳозирги учта бўлинма ўрнига еттита бўлинма ташкил этилади. Улардан олтитаси жанговар, еттинчиси захирада бўлади.

"Биз ҳарбий қисмларни тиклаяпмиз, янгиларини яратмоқдамиз. Ҳозир янги – олтинчи дивизия ташкил этилмоқда", дейди Качинский.

Шунингдек, Польша Бош вазири ўринбосари Варшава НАТОнинг шарқий қанотида қалқон бўлиш учун Европадаги энг кучли қуруқлик армиясини яратишга интилаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша Беларусь ва Россия билан чегарада сапёрлар батальони ташкил этишини маълум қилганди. АҚШ эса Польшани “Вагрен”дан ҳимоя қилишга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Польша Беларусь Вагнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг