Польша Сенати спикери ичида бомба бўлган посилка олди
Жамият
−
21 Ноябрь 2021 6759 1 дақиқа
Польша Сейми Сенати спикери Томаш Гродзкий ичида таҳдидли ёзув ва портловчи ускуна бўлган жўнатма олди. Бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Сиёсий рақибларга нисбатан нафрат ва гижгижлаш айнан мана шу нарсага олиб келади. Сенатга менинг номимга жўнатма келди – ўлим таҳдиди ёзилган хат ва портловчи моддалар”, деган сиёсатчи.
Жўнатма аллақачон “тегишли хизматлар томонидан олиб қўйилган”, дея қўшимча қилди у. Парламент юқори палатаси спикери улар жиноятчини тезда қўлга олишига умид билдирган.
Гродзкий – Сенатнинг аксарият аъзолари каби ҳукмрон “Қонун ва адолат” партиясига мухолифатда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь