Польша Россияга қарши “дрон девори” яратмоқчи

Олам

image

Польша Европа Иттифоқи даражасида ташаббус киритилишини кутмасдан, ўзининг “дрон девори”ни яратмоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Нашрга кўра, Польша Европа Иттифоқи ташаббусини кутмасдан, бир неча ой ичида миллий аксилдрон тизимини ишлаб чиқишни бошлашни режалаштирмоқда. Мамлакат Мудофаа вазири ўринбосари Цезари Томчик вазирлик кенгроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа дастури доирасида душман дронларини аниқлаш, бостириш ва зарарсизлантириш технологияларига сармоя киритилишини эълон қилишини айтган.

Польша ҳукумати ташаббус эълон қилинганидан кейин уни уч ой ичида амалга оширишни бошлашни мақсад қилган, қарши учувчисиз тизим икки йил ичида якунланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, “дрон девори” лойиҳаси Германия, Польша, Финляндия ва Болтиқбўйи давлатларининг қўшма ташаббуси бўлиб, Россия билан бутун чегарада, шу жумладан Украинада кўп қиррали кузатув тизими ва автоматлаштирилган дронга қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 сентябрь куни 19 та Россия учувчисиз учиш аппарати Польша чегарасини кесиб ўтганди. Уларни ушлаб олиш учун Польша ва бошқа НАТО мамлакатларидан қирувчи самолётлар жойлаштирилган. Варшава буни Россиянинг қасддан ҳужуми деб эълон қилган ва Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, НАТО иттифоқчилари билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраган. Москва айбловларни асоссиз деб рад этган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО Россия Европа Иттифоқи Польша дрон девори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг