Польша ХЖС ордерини бажариб, Нетаньяхуни ҳибсга олади
Олам
−
05 Декабрь
4525Польша ҳукумати Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатга келган тақдирда, унинг ҳибсга олиниши бўйича Халқаро жиноий суд (ХЖС) ордерини бажаради. Бу ҳақда Полша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Анжей Шейна маълум қилди.
“Польша Халқаро жиноий суд қарорларини ҳурмат қилади ва уларни бажаради. Исроил Бош вазири нима қилиш кераклигини билади. Бундай вазиятда у Рим статути иштирокчиси ва ХЖС қарорларини тан олувчи исталган мамлакатда бўлишни хоҳламайди, деб ўйлайман”, деди Шейна.
Унга кўра, Варшава ХЖС билан унинг қарорларини бажариш доирасида ҳамкорлик қилишга мажбур. Шунинг учун бундай ҳолатда давлат раҳбари учун одатий бўлган иммунитет ва дахлсизлик амалиёти қўлланилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни ХЖС Нетаньяху ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун ордер берганди. Улар 2023 йилнинг 7 октябридан 2024 йилнинг 20 майига қадар Фаластин ҳудудида, жумладан Ғазо секторида содир этилган эҳтимолий ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгар деб топилган. ХЖС дастлабки суд палатаси уларни қотилликлар, таъқиблар ва бошқа ғайриинсоний хатти-ҳаракатлар, шунингдек, уруш олиб бориш йўлида тинч аҳолини очликка маҳкум қилишда айбламоқда.
LiveБарчаси