Поль Погба “Реал”га ўтиш ниятида 

Спорт

image

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси франциялик Поль Погба Мадриднинг "Реал" клубига ўтиш ниятида. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Погба фаолиятини давом эттириши учун "Реал"ни маъқул вариант дея ҳисобламоқда. Агарда Поль Погба собиқ жамоаси "Ювентус" клубидан таклиф тушса ҳам "Реал"ни танлашини маълум қилди. 

Маълумот ўрнида, мадридликлар ўтган йилнинг ёз ойида Погбага қизиқиш билдирганди. Аммо жамоалар футболчининг трансфер нархини келиша олмагани боис ўтиш амалга ошмай қолганди. 

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи Поль Погба "Манчестер Юнайтед" жамоасида жорий мавсумда барча мусобақаларда 8 учрашувда майдонга тушган ва 2 маротаба голли узатма оширган. Погбанинг "қизил иблислар" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёз ойида ўз якунига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Поль Погба

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг