Покистоннинг Эрон ҳудудига ҳужуми оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Покистон ҳаво кучларининг Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятидаги Серавон шаҳри яқинида уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди. Бу ҳақда вилоят губернаторининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосарига таяниб, IRNA агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, ҳаво ҳужуми оқибатида икки эркак, уч аёл ва тўрт нафар бола ҳалок бўлган.

Вилоят губернатори Али Ризо Мерҳамети давлат телевидениеси орқали Покистон билан чегарадош ҳудуддаги қишлоққа ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди. Шунингдек, Мерҳамети портлаш Сераван шаҳрида содир бўлганини, у ерда қурбонлар йўқлигини айтган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Покистоннинг Теҳрондаги муваққат ишлар бўйича вакилини Систон ва Балужистон вилоятига уюштирилган зарба юзасидан тушунтириш бериш учун чақиртирган.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни  Эрон Покистондаги “Жайш ал-Адл” жангари гуруҳининг икки қароргоҳига ракета ва учувчисиз самолётлари билан зарба берганди. Покистон бу ҳужумни Теҳрон томонидан асоссиз қоидабузарлик, мамлакат суверенитетининг асоссиз ва қўпол равишда бузилиши, деб атади ҳамда ўз элчиси Муҳаммад Мудасир Типуни Теҳрондан чақириб олди. Бугун, 18 январь куни эса Покистон Эрон ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирди. Исломобод ҳам Эрон ҳудудидаги террорчилар бошпаналарига зарба бериш учун операция ўтказганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Покистон Систон ва Балужистон Серавон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг