Покистондаги даҳшатли темир йўл ҳалокатида ўзбекистонликлар жабрландими?
Жамият
−
07 Август 2023
4835Кеча, 6 август куни Покистоннинг Синд вилоятидаги Навабшоҳ шаҳрида, поезд вагонининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 50 киши жароҳатланган. Уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди.
Келтирилишича, Покистоннинг Синд вилоятида, Карачидан 275 километр узоқликдаги Навабшоҳ шаҳри яқинида 10 та вагон рельсдан чиқиб кетган. Тумандаги тиббиёт муассасаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган бўлиб, ушбу йўналишда поездлар ҳаракати тўхтатилган. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва ҳарбийлар ишламоқда.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Покистондаги темир йўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда йўловчи поезди бошқа поезднинг рельсдан чиқиб кетган вагонларини уриб юборганди. Оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлиб, 300 киши жароҳатланган.
LiveБарчаси