Вайронкор зилзилада 19 киши қурбон бўлди
Олам
−
25 Сентябрь 2019 7396 1 дақиқа
Покистонда юз берган кучли зилзила натижасида 19 киши ҳалок бўлди ва камида 300 киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
“Покистон шарқида 5,8 магнитудали зилзила юз берди. Натижада 19 киши қурбон бўлди, 300 нафари жароҳатланди”, дейилади хабарда.

Қурбонлар орасида болалар ҳам бор. Силкиниш маркази кашмир вилоятидаги Мирпур шаҳри яқинида бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратларда асосий йўлда катта ёриқлар юзага келгани, уйлар қисман зарарланганини кўриш мумкин. Зилзила келтирган зарарнинг умумий миқдори ҳозирча номаълум.
Фавқулодда вазият юз берган жойга ёрдам бериш учун ҳарбийлар юборилган.
Live
Барчаси