Покистонда террорчилар биржага ҳужум қилди. Қурбонлар бор
Олам
−
29 Июнь 2020
4211Покистоннинг Карачи шаҳрида террорчилар Покистон фонд биржасига ҳужум уюштирди. Ҳужум қилганлар ўлдирилди. Ҳозирда бино ва унинг атрофида тозалаш ишлари олиб бориляпти. Бу ҳақда “Dawn” ва “Jang” газеталари хабар берди.
Бугун, 29 июнь куни эрталаб қуролланган шахслар биржа кириши олдига гранаталар ташлаб, ўта оча бошлаган. Полиция улар билан отишмага киришган. Сўнг ўлдирилган гумондорлардан ўқотар қуроллар ва гранаталар олинган. Биржадаги одамлар орқа эшикдан олиб чиқилди.
پاکستان اسٹاک ایکسچینچ کراچی پر دہشت گردوں کا حملہ
— Mir Muhammad 🇵🇰 (@MirPAK5) June 29, 2020
بہادر سیکورٹی فورسز نے حملہ ناکام بنا دیا۔ الحمدللہ تمام دہشت گرد گیٹ پر ہی جہنم واصل!💪۔
سلیوٹ، بہادر سکیورٹی فورسز کو ۔💕۔۔ pic.twitter.com/YNmI7HERU3
Полициячи жарроҳ Карар Аҳмед Аббоси “Dawn” газетасига етти киши жароҳатланганини маълум қилган. Уларни шифохонага олиб кетишган.
Шунингдек, ҳалок бўлган 5 киши ҳам шифохонага олиб борилган. Ҳужум қилганлар 4 киши бўлгани тахмин қилиняпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь