Покистонда муваққат Бош вазир тайинланди

Олам

image

Покистонда муваққат Бош вазир лавозимига “Балужистон Авами” партиясидан чиққан сенатор Анвар ул-Ҳақ Какар тайинланди. Бу ҳақда бугун, 12 август куни Бош вазирлик идорасига таяниб, “Geo News” хабар берди.

Айтилишича, мазкур қарор Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва Миллий Ассамблеядаги (парламентнинг қуйи палатаси) мухолифат етакчиси Ража Риаз ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг иккинчи босқичидан сўнг қабул қилинган ва бу ҳақдаги хулоса мамлакат Президенти Ориф Алвига юборилган.

"Биз муваққат Бош вазир кичикроқ вилоятдан бўлишига қарор қилдик" деган Риаз.

Бунгача Президент Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва Ража Риазга мактуб ёзиб, улар Миллий Ассамблея тарқатиб юборилганидан кейин уч кун ичида муваққат Бош вазир номини таклиф қилишлари кераклигини эслатган. 

Маълумот учун, Покистоннинг янги муваққат Бош вазири этиб тайинланган сенатор Анвар ул-Ҳақ Какар Белужистонлик сиёсий арбоб бўлиб, у 2018 йилда Сенатга сайланган. У юқори палатага сайланишидан олдин вилоят ҳукумати матбуот котиби сифатида ҳам ишлаган. Какар Балужистон университети битирувчиси бўлиб, сиёсатшунослик, социология бўйича магистр даражасига эга.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Президент Ориф Алви конституциянинг 58-1-моддасига мувофиқ, Бош вазир маслаҳати билан Миллий ассамблеяни тарқатиб юборганди. Бу билан Шаҳбоз Шариф ҳукумати ваколатлари ҳам тугатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Шаҳбоз Шариф Анвар ул-Ҳақ Какар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made