Покистонда хорижлик дипломатлар машинасига ҳужум уюштирилди

Олам

image

Покистонда 11 та давлат элчиларига ҳамроҳлик қилаётган полиция машинаси портлади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров “Tengri News” нашрига маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 22 сентябрь куни Хайбер-Пухтунхва провинциясида содир бўлган. Оқибатда уч полициячи яраланган, бир нафари ҳалок бўлган.

“Элчимиз шу колонна таркибида эди. На у, на бошқа чет эл элчилари зарар кўрди, улар хавф-хатардан холи. Ҳамма элчилар Исломободга қайтишди. Элчилар Исломобод Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган туризм бўйича конференцияда иштирок этиш учун Сват шаҳрига йўл олганди”, дейди Смадиёров.

Покистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, фавқулодда ҳолат қўлбола портловчи қурилма билан портлатилган замонавий полиция машинасида содир бўлган. “Geo” телеканали манбаси делегация таркибидан Россия, Қозоғистон, Португалия, Эфиопия, Индонезия, Тожикистон, Эрон ва бошқа давлатлар элчилари бўлганини ёзмоқда.

Ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ҳужумни қоралаб, “террорчи унсурлар нафақат мамлакат ва миллатнинг, балки бутун инсониятнинг душмани” эканини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон машина ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг