Покистонда қор остида қолиб ўлаётганлар 23 нафарга етди

Олам

image

Аввалроқ, Покистоннинг шимолий тоғли ҳудудида жойлашган Мурри шаҳрида кучли қор ёғиши оқибатида одамлар вафот этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, қор остида қолиб қурбон бўлганлар 23 нафарга етган. 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Исломобод пойтахтидан 70 км узоқликда жойлашган Мурри курорт шаҳри, шунингдек, Галят вилоятида 7 январь куни кечқурундан бошлаб қор ёғиши давом этмоқда. 

Кучли қор туфайли одамлар тирбандликда қолиб кетишди, улардан 23 нафари совуқдан вафот этди. Ҳалок бўлганлар орасида полициячи, унинг рафиқаси ва беш фарзанди бор. 

Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли меҳмонхоналарга кўчиб ўтишга қарор қилган бошқа ҳайдовчилар томонидан йўлларда қолиб кетган автомашиналар тирбандликка сабаб бўлган. 

Қайд этилишича, сайёҳлик ҳудудига 125 мингдан ортиқ автомобиль кириб келган. 

Воқеа содир бўлган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг