Покистонда иккита поезд тўқнашиши натижасида 36 киши қурбон бўлди 

Олам

image

Покистонда бугун, 7 июнь куни иккита йўловчи поезди тўқнашди. Натижада 36 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Samaa TV” қутқарувчиларга асосланиб.  

Бошқа бир манбанинг хабарига кўра, ҳодиса туфайли 60 дан ортиқ одам жароҳат олган. Фожиа Синд провинциясининг Готки шаҳри яқинидаги темир йўл станциялари ўртасида содир бўлган. Темир йўл вакилининг айтишича, бир поезд рельсдан чиқиб кетган иккинчи поездга бориб урилган. 

Покистон темир йўллари вакилларининг сўзларига кўра, ҳалокат натижасида тўртта вагон рельсдан чиқиб кетган. Бироқ, Готки вилояти комиссари ўринбосари Усмон Абдулла тўқнашув туфайли 14 га яқин вагон ағдарилиб кетганини маълум қилган. Унга кўра, олтитадан саккизтагача вагонлар “бутунлай йўқ бўлиб кетган”. 

Фавқулодда вазият содир бўлган жойда полиция, ҳарбийлар ва қутқарувчилар ишламоқда. Ушбу ҳудуддаги воқеадан кейин поездлар ҳаракати тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Покистон

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг