Покистон “Толибон”га таҳдид қилди

Олам

image

Покистон расмийлари Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматини йўқ қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Afganistan International” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 29 октябрь куни Покистон Ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттауллоҳ Тарар Туркияда бўлиб ўтган музокараларда воситачилик қилгани учун Қатар ва Туркияга миннатдорлик билдириб, “Толибон” билан музокаралари мувафаққиятсиз якунланганини айтган. 

Шундан сўнг, Покистон Мудофаа вазири Ховажа Асиф  “Толибон”ни бутунлай йўқ қилиш билан таҳдид қилиб, унинг Тўра Бора ғорларига қочишининг такрорланиши минтақа аҳолиси учун ажойиб саҳна бўлишини таъкидлаган. 

Аттауллоҳ Тарарнинг айтишича, Покистон “Толибон” маъмуриятини Доҳа келишуви доирасида Покистон ва халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларни бажаришга ундаган, аммо ҳамкорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар муваффақиятсизликка учраган. У “Толибон”ни Покистонга қарши жангари гуруҳларга ёрдам ва бошпана беришда, шунингдек, “Толибон” делегациясини асосий масалалар бўйича муҳокамалардан қочишда айблаган.  

 “Биз халқимизни терроризм таҳдидидан ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўришда давом этамиз. Террорчиларни ва уларга ёрдам берувчиларни йўқ қилиш учун барча мавжуд ресурслардан фойдаланамиз” дея қўшимча қилган Тарар. 

Шунингдек, у Покистоннинг сабри тугаб бўлганидан огоҳлантириб, “Толибон”ни “Афғонистонни ҳалокатли можарога тортаётганликда” айблаган.

Эслатиб  ўтамиз, аввалроқ Афғонистон билан чегарада содир бўлган тўқнашувларда 5 нафар покистонлик аскар ва 25 нафар жангари ҳалок бўлган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Покистон Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг