Покистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
Олам
−
27 Октябрь 4052 2 дақиқа
Афғонистон билан чегарада содир бўлган тўқнашувларда 5 нафар покистонлик аскар ва 25 нафар жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Покистон армиясига таяниб, “Al Jazeera” хабар берди.
Қайд этилишича, жангари гуруҳлар 24–25 октябрь кунлари Афғонистондан Покистоннинг шимоли-ғарбий чегарасидаги Куррам ва Шимолий Вазиристон ҳудудларига ўтишга уринган. Покистон “Толибон” ҳукуматини “Афғонистон ҳудудида фаолият юритаётган қуролли гуруҳларга қарши чора кўрмаётганликда” айблади.
“Толибон” жангари гуруҳларга бошпана бериш ҳақидаги айбловларни рад этиб, Покистоннинг ҳарбий операциялари Афғонистон суверенитетини бузaётганини таъкидлади.
Маълумот учун, икки мамлакат вакиллари октябрь ойининг бошида ўз Қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг можаронинг такрорланишини олдини олиш мақсадида Истанбулда учрашган эди. Бу “Толибон” 2021 йилда Қобулни эгаллаганидан бери юз берган энг жиддий чегара тўқнашувлари эди.
Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Осиф ўт очишни тўхтатиш тартиби ўзгармаганини ва Қобул тинчликдан манфаатдор кўринишида эканини айтди. Бироқ агар “Толибон” билан музокаралар муваффақиятсизликка учраса, очиқчасига урушга киришамиз, деган эди у.
Покистон ҳарбийлари дам олиш кунларидаги тўқнашувларда иштирок этганларни “Фитна ал-Хвориж” деб атайдиган ташкилот аъзолари сифатида таърифлади. Бу атама гўёки хорижий ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланган мафкуравий руҳдаги қуролли гуруҳларга нисбатан ишлатилади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь