Почеттино Мессининг ПСЖга ўтиши борасида қандай фикрда?

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Барселона” форварди Лионель Мессининг трансфери борасида фикр билдирди. Бу ҳақда “Marca” нашри ёзмоқда.

“Клубни такомиллаштириш режаси бор. Агар Месси билан ишлаш имконияти берилса, бу жуда ажойиб бўларди. Аммо келажакда нима бўлиши номаълум. Месси билан йўлларимиз кесишадими, буни билмайман”, дейди парижликлар мураббийи Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси жорий йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ўтган йилнинг ёзги трансферлар ойнасида Месси клубдан кетишга уриниб кўрган эди. Аргентиналик ҳужумчи учун асосий даъвогарлар – “Манчестер Сити” ва ПСЖ. Лео жорий мавсумда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та голли узатма берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ Почеттино

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг