Пиротехниканинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди
Жамият
−
29 Август
2452Ўзбекистонда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда кеча, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолади.
Қайд этилишича, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришга кўра:
- пиротехника буюмлари ишлатганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан (1 миллион 7 миллион сўм) йигирма беш бараваригача (8 миллион 500 минг сўм) миқдорда;
- пиротехника буюмлари савдоси билан шуғулланганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан (5 миллион 100 минг сўм) ўттиз бараваригача (10 миллион 200 минг сўм) миқдорида;
- республикага олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан (10 миллион 200 минг сўм) эллик бараваригача (17 миллион сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, шу вақтга қадар пиротехника буюмлари қонунга хилоф равишда фойдаланилганлик ҳолати бўйича Миллий гвардия ходимлари томонидан чора кўрилган бўлса, энди пиротехника муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ички ишлар органларига яъни профилактика инспекторларига берилмоқда.
LiveБарчаси