Қасддан баданга енгил шикаст етказиш энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди
Жамият
−
08 Октябрь
7098Эндиликда қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноий эмас, балки маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига киритилди. Бу ҳақда кеча, 7 октябрь куни қабул қилинган Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида сўз боради.
Қайд этилишича, кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
- Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;
- 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси