Пезешкиён Тожикистонда фахрий профессор бўлди (видео)
Олам
−
16 Январь
1471Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён Тожикистонда тиббиёт университетининг фахрий профессори бўлди. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги хабар берди.
Тожикистонга илк давлат ташрифи билан келган Пезешкиён бугун, 16 январь куни Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университетига борди ва унга ташриф давомида Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ҳамроҳлик қилди. Олийгоҳга борган давлат раҳбари ва унинг делегацияси университет профессор-ўқитувчилари ва Симуляция марказининг илмий ютуқлари билан танишди.
Учрашувда Пезешкиёнга ушбу университетнинг фахрий профессор унвонини бериш тўғрисидаги қарор ўқиб эшиттирилди ва олий мартабали меҳмонга тантанали равишда профессорлик дипломи топширилди. Ушбу унвон унга тиббиёт фанини ривожлантиришдаги улкан хизматлари ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш борасидаги самарали ҳамкорлик ишлари учун берилгани айтилган.
Эрон Президенти ўз нутқида Тожикистон халқига ушбу унвон билан тақдирлангани, самимий қабул ҳамда меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид билдирди.
“Биз соғлиқни сақлаш, жумладан, шифокорлар ўртасида тажриба алмашиш, фармацевтика, жарроҳлик, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз”, деди у.
Пезешкиён учрашув якунида Тожикистон давлат тиббиёт университетининг фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 январь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён давлат ташрифи билан Тожикистонга келганди. Душанбе халқаро аэропортида уни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг шахсан ўзи кутиб олди ва юксак ҳурмат белгиси сифатида олий мартабали меҳмонни мамлакатга илк ташрифи билан самимий қутлади. Шундан сўнг, Пезешкиён Душанбедаги Исмоил Сомоний ҳайкалини зиёрат қилди.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь