Песков кўплаб давлатлар Россияга тиш қайрашда қуюшқондан чиқаётганини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужум сабаб инкор этаётган кўплаб давлатлар қуюшқондан чиқмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтган.

“Дарҳақиқат, биз кўплаб мамлакатлар баъзи чегаралардан ўтаётганини кўряпмиз. Чайковскийни инкор этиш мумкинми? Бу тақиқланган. Россияни инкор этиш мумкинми? Бу тақиқланган. Сизга ёқадими ёки йўқми, бу шунчаки мумкин эмас. 

Айтганча, Литва байроғини баланд кўтарган ўша Литва терма жамоасида ўйнаган спортчилар қўлга киритган мукофотларини инкор этиш мумкинми? Мумкин эмас. Сиз буни фармон билан бекор қилишингиз мумкин, аммо инкор қилишнинг иложи йўқ", дейди у "Россия-1" телеканали эфирида Литва Президенти Гитанас Науседанинг фигурали учувчилар Маргарита Дробязко ва Повилас Ванагасни 2000 йилда Сочида Татьяна Навканинг "Оққуш"  шоусида иштирок этгани учун берилган Литва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорига изоҳ берар экан.

Песковнинг таъкидлашича, спортчиларни мукофотлардан маҳрум қилинишига қарамай, уларга мухлислик қилиш давом этаверади, шу жумладан Литвада ҳам.

“Барибир  уларнинг ижодини, спортини севадиган ва ҳайратланадиган одамлари топилади”, дейди Президент матбуот котиби.


Мақола муаллифи

Теглар

Песков

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг