Пешкў тумани ҳокими Ботир Зариповга ўринбосар бўлди
Жамият
−
03 Декабрь 2020
7054Айни вақтда Халқ депутатлари Пешкў туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов ҳам иштирок этяпти.
Сессияда Пешкў тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Амрилло Назаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги айтиб ўтилди.
Аввалроқ, Бухоро ва Жондор туманларида ҳокимлар алмашгани ҳақида хабар берган эдик.