Перуда сайёҳлар самолёти қулаб тушди. Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 1 август куни Перунинг Наска провинциясига қарашли Пуэбло-Вьехо ҳудудида бортида сайёҳлар бўлган самолёт ҳалокатга учради. Оқибатда 11 нафар йўловчи, учувчи ва йўл кўрсатувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда TVPeru телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳалокат Мария-Рейхе аэродроми яқинида содир бўлган. Aerodian компаниясининг самолёти Наска чизиқлари устидан сайёҳлик парвозини амалга ошириш учун Пискодан учиб чиққан. 50 дақиқадан сўнг экипаждан фавқулодда вазият ҳақида хабар келиб тушган ва бу ҳақда зудлик билан қутқарувчилар ҳамда ўт ўчирувчиларга маълум қилинган. Аммо орадан бир дақиқа ўтиб, радиоалоқа бутунлай узилиб қолган.

“Воқеа жойига етиб борган қутқарув бригадалари тирик қолганлар йўқлигини тасдиқлашди ва самолёт ёнғин сабабли тўлиқ вайрон бўлганини аниқлади”, дейилади RPP нашри хабарида.

Нашр маълумотларига кўра, бортдаги сайёҳлар орасида етти нафари италиялик, икки нафари германиялик ва икки нафари испаниялик бўлган. Экипажнинг иккала аъзоси эса перулик бўлган. Ҳалок бўлганларнинг энг кичиги 18 ёшда, энг кексаси эса 78 ёшда бўлган.

Ҳалокатга сабаби ҳозирча номаълум. Перу оператив хизматлари авиаҳалокат юзасидан тергов бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда енгил моторли самолёт Бремен яқинидаги аҳоли яшайдиган уйга урилиб, ҳалокатга учраган эди. Ҳодиса жойида эркак кишининг, тахминларга кўра учувчининг жасади топилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг