Перу футболчилари ва Испания полицияси ўртасида муштлашув содир бўлди

Спорт

image

Перу футболчилари Испания полицияси билан тўқнаш келди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, воқеа мухлислар Перу терма жамоаси футболчилари билан кўришишни истаган меҳмонхонада содир бўлган. Бир пайт испаниялик полициячи футболчилардан бирини туртиб юборган, шундан сўнг футболчи ҳолатга жавобан ҳуқуқ-тартибот ходимига қўполлик қилган.

Кейин перулик футболчилар ва испан полицияси ўртасида кичик муштлашув бўлиб ўтди.

Перу терма жамоаси Марокаш билан ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Мадридга келган. Ўйин “Civitas Metropolitano” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 29 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.

Бундан аввал 25 март куни Перу терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Германия терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Перу Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг